GPS ҳақида
GPS қабул қилиш қурилмаси
Қурилмангизда ички GPS қабул қилиш қурилмаси мавжуд эмас. GPS алоқасини
талаб қиладиган иловалардан фойдаланиш учун мувофиқ ташқи GPS қабул
қилиш қурилмасидан фойдаланинг (аксессуар алоҳида сотилади).
Ташқи GPS қабул қилиш қурилмасидан фойдаланиш
1 Мувофиқ GPS қабул қилиш қурилмангизни тўлиқ зарядланг ва кейин ёқинг.
2 Қурилмангиз ва GPS қабул қилиш қурилмаси ўртасида Bluetooth уланишини
созланг.
3 GPS қабул қилиш қурилмасини тўсқинликсиз осмон кўриниш ҳолатига
ўрнатинг.
4 Хариталар иловасини очинг ва ташқи GPS қабул қилиш қурилмасини танланг.
Ташқи GPS қабул қилувчисини қурилмангиз билан боғлагандан сўнг, ҳозирги
манзилни кўрсатиш учун қурилмага бир неча дақиқа талаб қилинади.
Хариталар иловасини қўллаб-қувватлаш учун GPS-дан фойдаланишингиз
мумкин. Манзилингизни топинг ёки масофаларни ўлчанг.
GPS қабул қилиш қурилмасисиз хариталарни кўриб чиқиш учун Хариталардан
ҳам фойдаланишингиз мумкин.