Батареяни зарядланг
Батареянгиз қисман заводда зарядланган. Агар қурилма кам зарядланганини
билдирса, қуйидагиларни бажаринг:
1 Зарядлаш қурилмасини девордаги ўзгарувчан ток манбаига уланг.
2 Зарядлаш қурилмасини телефонга уланг.
3 Қурилма тўлиқ зарядланганини билдирса, зарядлаш қурилмасини
қурилмадан ва сўнг электр қувватдан ажратиб олинг.
Шунингдек, сиз батереяни USB сими орқали компьютердан зарядлашингиз
мумкин.
1 USB симини компютернинг USB уясига ва қурилмангизга уланг.
2 Батарея тўлиқ зарядланса, USB симини ажратиб олинг.
Батареяни майян вақтда зарядлашингиз шарт эмас ва қурилмадан
зарядланаётган пайтда фойдаланишингиз мумкин. Батарея тўлиқ
зарядсизланган бўлса, экранда зарядлаш белгиси пайдо бўлиши ёки қўнғироқ
қилишдан олдин бир неча дақиқа ўтиши мумкин.
Радио тинглаётган пайтда қурилмани зарядлаш, қабул қилиш сифатига таъсир
кўрсатиши мумкин.