Кўмак
Маҳсулотингиздан қандай фойдаланиш ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлган
пайтингизда ёки қурилмангиз вазифалари қай тарзда фаолият кўрсатиши ҳақида
саволларингиз бўлса, фойдаланувчи қўланмаси ёки www.nokia.com/support -ги
кўмак саҳифасига мурожаат қилинг, ёки маҳаллий Nokia веб-сайти ёки уяли
қурилма билан www.nokia.mobi/support сайтидаги кўмак саҳифаларга қаранг.
Агар бу муаммоингизни ҳал қилмаса, қуйидагилардан бирини бажаринг:
•
Қурилмани қайтадан ёқинг: қурилмани ўчиринг ва батареяни ажратиб олинг.
Тахминан бир дақиқадан сўнг, батареяни жойига ўрнатинг ва қурилмани
ёқинг.
•
Фойдаланувчи қўлланмасида таърифланганидек, бирламчи завод
созламаларини тикланг.
•
Фойдаланувчи қўлланмасида таърифланганидек, мукаммал ишлаш ва юзага
келиши мумкин бўлган янги хусусиятлар учун қурилма дастурини доимий
янгиланг.
Агар муаммонгиз ҳанузгача жавобсиз қолса, таъмирлаш вариантлари учун Nokia-
га мурожаат қилинг. www.nokia.com/repair сайтларини қаранг. Қурилмангизни
таъмирлашга юборишдан олдин ҳар доим қурилмангиздаги маълумотларнинг
нусхаларини захираланг.
Умумий маълумот
7