Nokia 7230 - Матн ва мултимедия хатлари

background image

Матн ва мултимедия хатлари
Сиз хат яратиб ихтиёрий, масалан, расм қўшишингиз мумкин. Агар файл

қўшилса, сизнинг телефонингиз матнли хатни мултимедия хатига автоматик

равишда ўзгартиради.

Матнли хатлар
Сизнинг қурилмангиз бир хабарга ажратилган белгилар ҳажмидан каттароқ матн

хабарларини қўллаб-қувватлайди. Узунроқ хабарлар икки ёки ундан кўп

қисмларга бўлиб юборилади. Сизга хизмат кўрсатувчи провайдерга тўланадиган

пул шунга кўра ўзгариши мумкин. Урғу, бошқа белгили ҳарфлар ёки баъзи

тиллардаги ҳарфлар кўпроқ жой эгаллайди ва якка хабарда юборилиши мумкин

бўлган белгилар сонини камайтиради.

16